«BIOKIMYO» акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
«BIOKIMYO» АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 2 июндаги 14-сонли йиғилиши қарорига биноан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши 2023 йил 27 инюь соат 10.00 да «BIOKIMYO» АЖ маъмурий биносининг катта мажлислар залида бошланишини маълум қилади.
Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1.“BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2.“BIOKIMYO” АЖ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
3.“BIOKIMYO” АЖ кузатув кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботларини эшитиш.
4.“BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
5.“BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.
6.“BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил молиявий фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.
7.“BIOKIMYO” АЖ тафтиш комиссиясининг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2022 йил якуни бўйича хулосасини эшитиш.
8.“BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9.“BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
10 “BIOKIMYO” АЖнинг 2023 йил бўйича бизнес-режасини тасдиқлаш.
11.“BIOKIMYO” АЖнинг 2023 йил аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида.
12 “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
13.“BIOKIMYO” АЖ Тафтиш комиссиясини тугатиш ва “BIOKIMYO” АЖ Тафтиш комиссияси низомини бекор қилиш.
14.“BIOKIMYO” АЖ нинг эълон қилинган акциялар сони ва номинал қийматини белгилаш.
15.“BIOKIMYO” АЖ Устави ва ички корпоратив низомларини (умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, бошқарув тўғрисида низомининг ва жамиятининг кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларига хақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги низомининг) янги таҳририни тасдиқлаш.
Акциядорларни руйхатга олиш 2023 йил 27 июнь куни соат 9.00 да бошланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда масофадан туриб “eVOTE.uz – электронное голосование» - йиғилиш ўтказиш оператори орқали иштирок этиши ва овоз беришлари мумкин.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри, Кимёгар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO» АЖ.
Тел: 70- 602-51-11 ва қуйидаги эл.манзиллар, info@biokimyo.uz, biokimyo@mail.ru бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:
Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил 2 июнь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Акциядорларга умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2023 йил 2 июнь холатига кўра ёпилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри – 2023 йил
21 июнь холатига кўра ёпилади
Кузатув кенгаши