Ру Ўз En
So'rovnoma

Yangiliklar va e'lonlar

28 Iyun 2021

Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолашнинг 2020 йил натижалари бўйича:

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР»)

ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

“BIOKIMYO” акциядорлик жамияти хабар беради:

Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолашнинг 2020 йил натижалари бўйича:

“Naymon invest consulting” MChJ томонидан 2020 йил  15 февралдаги  №04/20 сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисобот, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари “юқори” бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган саволнома асосида 1 102 балл, яъни 91.83%. 

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: 

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари

Тушунтиришлар

Жамиятнинг узоқ муддатли стратегияси тасдиқланмаган

 

Жамиятда ўрта муддатли стратегия тасдиқланган. Узоқ муддатли стратегиянинг асоси бўлган мухим иқтисодий ва молиявий кўрсатгичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар йили тасдиқланадиган махсулот ишлаб чиқариш балансига бевосита боғлиқлиги сабабли жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш имкони йўқ.

Сифат менеджменти тизими сертификатини олиш бўйича

 

Жамият томонидан ISO 9001:2015 и ISO 22000 сифат бўйича миллий сертификати олинди. Жамият стратегик хом ашё ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритиб, фақат Ўзбекистон Республикаси корхоналарига сотилади, шу сабабли миллий сифат сертификати олинган ва бир йилда бир марта сифат бўйича аудит ўтказилади.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 4 январдаги Буйруғи билан тасдиқланган “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га асосан сертификатлаштирилган менежмент тизимлари устидан инспекция назорати инспекция органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.

Дебиторлик қарздорликларни камайтириш бўйича амалга оширилган тадбирлар

2020 йил якунлар бўйича кредиторлик қарздорлик йилнинг бошига нисбатан кўпайган. Муддати ўтган дебиторлик қарзлар мавжуд эмас. Кредитор қарздорликнинг кўпайганлигининг асосий сабаблари: Бюджет олдидаги жорий қарздорлик ва сотиб олувчиларнинг тайёр махсулотга бўнак тўловлари

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech