Ру Ўз En
So'rovnoma

Yangiliklar va e'lonlar

20 Aprel 2022

“BIOKIMYO” АЖ ижроия органи раҳбар лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида Э Ъ Л О Н

“BIOKIMYO” АЖ ижроия органи раҳбар лавозимига номзодларни

саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида

Э Ъ Л О Н

            Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 27 июнида тасдиқланган ““BIOKIMYO” АЖ ижроия органи рахбар ва раҳбар ўринбосарлари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Регламенти” га асосан жамият ижроия органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари, жумладан:

- Бошқарув раиси

 

 лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

            Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқоролари хамда чет эл давлатлари фуқоролари таклиф қилинади.

            Малака талаблари:

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш.

Мос соҳада, камида, уч йил иш стажига эга бўлиш.

Спирт ишлаб чиқариш корхоналардаги хар хил бошқарув лавозимдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

Олтмиш беш ёшгача.

Қонунчилик, спирт ишлаб чиқариш сохасидаги меъёрий-хуқуқий хужжатлар ва халқаро талабларнинг билиши.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:

  • Ўз қўли билан ёзилган ариза;
  • Автобиография (батафсил кўрсатилсин)
  • Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдқловчи хужжатлар, сертификатлар;
  • Мехнат дафтарчаси нусхаси;
  • Алоқа учун маълумотлар;
  • Фотосурат 3х4 – 4 дона.

 

Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 20 кун.

Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси  илова қилинган холда тақдим қилинади.

            Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 112004, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:70 602-43-97, 602-49-18.

 Веб-сайт: www.biokimyo.uz

 E-mail: info@biokimyo.uz , biokimyo@mail.ru

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар  танловда иштирок этмайди.

«BIOKIMYO” АЖ маъмурияти

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech