Ру Ўз En
So'rovnoma

Yangiliklar va e'lonlar

20 Avgust 2022

жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 14 сентябрь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2022 йил 19 августдаги  2-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 14 сентябрь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

  1. “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. “BIOKIMYO” АЖ нинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини  тақсимлаш,  жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда масофадан туриб “eVOTE.uz – электронное голосование»  - йиғилиш ўтказиш оператори орқали иштирок этиши ва овоз беришлари мумкин.

Акциядорларни руйхатга олиш 2022 йил 14 сентябрь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 70- 602-51-11 ва қуйидаги эл.манзиллар, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил  19 август куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2022 йил  19 август  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2022 йил 8 сентябрь  холатига кўра ёпилади.

Кузатув кенгаши

 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech