ДИҚҚАТ
«BIOKIMYO» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИГА !
«BIOKIMYO» АЖ акциядорларнинг 2019 - 2022 йил якунлари дивидендлари хисобланган ва тўлалигича ўз вақтида тўлаб берилган.
Дивидендларни тўлаш шакли акциядорларнинг умумуий йиғилиши қарори билан пластик карточкаларга пул ўтказиш ёки пул кўчириш йўли билан амалга оширилган.
Акционерлар томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендлар сабаблари (ўтказма маълумотларнинг мавжуд эмаслиги ёки акциядорнинг вафот этганлиги) кўрсатилган ҳолда «BIOKIMYO» АЖ хисоб рақамига қайтарилган.
«BIOKIMYO» АЖ томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендлар тўлови давом этяпти.
Шу сабабли «BIOKIMYO» АЖ маъмурияти дивидендларни тўлашни амалга ошириш мақсадида талаб қилиб олинмаган дивидендлар бўйича акциядорларнинг рўйхати эълон қилинган ва Сизни (ёки хуқуқий ворис, меросхўрингизни) маълумотлар олиш учун маъмуриятга мурожаат қилишингизни сўрайди.
Алоқа учун: Веб-сайт www.biokimyo.uz, E-mail: info@biokimyo.uz, тел.: +99870 602-51-11.
Талаб қилиб олинмаган дивидендлар тўғрисида маълумотларни илова қилинган.