«BIOKIMYO» акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
«BIOKIMYO» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 6 июндаги 12-сонли йиғилиши қарорига биноан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши 2022 йил 29 июнь соат 10.00 да «BIOKIMYO» АЖ маъмурий биносининг катта мажлислар залида бошланишини маълум қилади.
Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- “BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ кузатув кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботларини эшитиш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2021 йил молиявий фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.
- “BIOKIMYO” АЖ тафтиш комиссиясининг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2021 йил якуни бўйича хулосасини эшитиш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил бўйича бизнес-режасини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖнинг 2022 йил аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида.
- “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларини сайлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ Бошқарув раисини сайлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ нинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ Устави ва ички корпоратив низомларини (умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, санок комиссияси, бошқарув тўғрисида низомининг ва хомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш шартлари, миқдори ва тартиби) янги таҳририни тасдиқлаш.
- “BIOKIMYO” АЖ нинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида.
Акциядорларни руйхатга олиш 2022 йил 29 июнь куни соат 9.00 да бошланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри, Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO» АЖ. Тел: 70- 602-51-11 ва қуйидаги эл.манзиллар, info@biokimyo.uz, biokimyo@mail.ru бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:
Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил 6 июнь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Акциядорларга умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2022 йил 6 июнь холатига кўра ёпилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри – 2022 йил 23 июнь холатига кўра ёпилади
Кузатув кенгаши