Ру Ўз En
So'rovnoma

Yangiliklar va e'lonlar

8 May 2025

Бундан буён дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестициявий-воситачилар орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисоб варағига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик тарзда амалга оширилади.

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОР!

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1057-сон Қонуни билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 51-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан буён дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестициявий-воситачилар орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисоб варағига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик тарзда амалга оширилади. Бунда АЖ акциядордан дивидендлар тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас.

Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар бўйича даромадларни (дивиденд ва фоизларни) тўлаш функцияси жорий этилган бўлиб, сўнгги йилларда ушбу йўналишни такомиллаштириш натижасида қуйидаги имкониятлар яратилди:

- даромадлар (дивиденд ва фоизлар) тўловларини амалга ошириш;

- 24/7 режимида тезкор тўловларни амалга ошириш ҳамда ўз пул маблағларини бошқариш имкониятини берадиган UzCSD” мобил иловаси сервиси (жисмоний шахслар учун);

«BIOKIMYO» АЖ раҳбарияти дивидендларни олишингиз учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийга мурожаат қилишингизни ва "UzCSD" мобил иловасини ўрнатиб олишингизни таклиф қилади.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси манзили:

100000, Ташкент шаҳриМирзо-Улугбек туман Мустақилликшоҳ кўчаси 107,

Ориентир: метро Буюк Ипак йули (М.Горький) Ўзчармсаноат,

Мурожаат учун телефон: (71) 211 09 09 (ички рақамлар: 161 дан 172 гача)

Қўшимча маълумот олиш учун Янгийўл шаҳар, Кимёгар кўчаси 1-уй, «BIOKIMYO» АЖ мурожаат қилинг. Teлефон: +95 177 30 75  

 «BIOKIMYO» АЖ маъмурияти

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech