Ру Ўз En
So'rovnoma

Yangiliklar va e'lonlar

21 Sentyabr 2021

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2021 йил 21 сентябрдаги  4-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 15 октябрь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти 

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2021 йил 21 сентябрдаги  4-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 15 октябрь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

 

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

  1. “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  3. “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  4. “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти ўрта ва узоқ муддатли стратегияси, уч йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
  5. “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича талаб қилиб олинмаган ва даъво қилиш муддати тугаган дивидендларни жамият ихтиёрига қолдириш тўғрисида.
  6. Жамият инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида узоқ муддатли ва буғдой сотиб олиш учун айланма маблағларни тўлдириш мақсадида қисқа муддатли кредит олиш масаласи тўғрисида.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда масофадан туриб “eVOTE.uz – электронное голосование»  - йиғилиш ўтказиш оператори орқали иштирок этиши ва овоз беришлари мумкин. http://evote.uz/.

Акциядорларни руйхатга олиш 2021 йил 15 октябрь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 70- 602-51-11 ва қуйидаги эл.манзиллар, info@biokimyo.uz, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил  21 сентябрь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2021 йил   21 сентябрь  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2021 йил  11 октябрь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши

 

 

 

 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech