Ру Ўз En
So'rovnoma

Yangiliklar va e'lonlar

23 Dekabr 2022

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2022 йил 21 декабрдаги  7-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 17 январь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади. Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти 

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2022 йил 21 декабрдаги  7-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 17 январь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

  1. “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. “BIOKIMYO” АЖ нинг ўтган йиллар тақсимланмаган соф фойдасини  тақсимлаш.
  3. Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш ва жамият Уставига керакли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
  4. “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2018 йил якуни бўйича талаб қилиб олинмаган ва даъво қилиш муддати тугаган дивидендларни жамият ихтиёрига қолдириш тўғрисида.
  5. “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг ижро органи аъзоларини тасдиқлаш.
  6. “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг хом-ашё сотиб олиш юзасидан тузилган импорт шартномалари тўғрисида.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда масофадан туриб “eVOTE.uz – электронное голосование»  - йиғилиш ўтказиш оператори орқали иштирок этиши ва овоз беришлари мумкин.

Акциядорларни руйхатга олиш 2023 йил 17 январь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 70- 602-51-11 ва қуйидаги эл.манзиллар, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил  21 декабрь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2022 йил  21 декабрь  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2023 йил 11 январь  холатига кўра ёпилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech