“BIOKIMYO” АЖ ижроия органи аъзолигига
Ташқи иқтисодий фаолият хизмати бошлиғи лавозимига номзодларни
саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида
Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6096-сон Фармони, Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 27 июнида тасдиқланган ““BIOKIMYO” АЖ ижроия органи рахбар ва раҳбар ўринбосарлари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Регламенти”га асосан жамият ижро органи таркибига хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсадида жамият ижроия органи аъзоси - ташқи иқтисодий фаолият хизмати бошлиғи лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.
Қисқача маълумот: ташқи иқтисодий фаолият хизмати раҳбари, "BIOKIMYO" АЖ ижроия органи аъзоси бўлиб, компаниянинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича стратегик ва ижро етувчи тавсиялар беради. Хизмат раҳбари компаниянинг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш учун тўлиқ жавобгардир. Ташқи иқтисодий фаолият масалалари, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ташқи иқтисодий алоқаларнинг прогрессив шаклларини, хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклиф ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича йўл-йўриқлар беради.
Масъулият:
Халқаро мутахассис бўлган ижро органи аъзоси қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак:
Жамиятнинг мақсади ва вазифаларини тушуниши ва уни қўллаб қувватлаши;
Зарур вақт ва холларда жамият вакили сифатида жамият манфаатларини ифодалаш;
Жамият ижро органи раисига маслахат ва тавсиялар бериши;
Жамият қадриятларига содиқлиги, одоблиги, жавобгарлиги, мустақил муносабатдалиги;
Корпоратив бошқарув, молия, маркетинг, импорт ва экспорт сохасидаги билим ва тажрибаси;
Халқаро муносабатлар сохасидаги билими;
Малака талаблари:
- олий маълумотга эга бўлиши;
Қуйидаги сохаларда билим, махорат ва тажрибага эга бўлиши:
- халқаро тоифадаги мутахассис бўлиши;
- корхонани бошқариш, молиявий менеджмент, ички назорат сохасида;
- корпоратив хуқуқ ва бошқарув сохасида;
Амалдаги Қонун, фармон, қарор ва бошқа давлат органлари томонидан чиқарилган меъёрий-хуқуқий хужжатларни билиши;
Ташқи иқтисодий алоқалар сохасидаги тажрибаси 5 йил ва бошқарув органларида камида 3 йиллик тажрибаси бўлиши керак.
Қонунчилик, тегишли мос соҳа, инвестиция ва инновация бўйича меъёрий-хуқуқий хужжатлар ва халқаро қонунчиликни билиши.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:
Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 20 кун.
Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш куни давомида ўтказилади.
Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.
Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 112004, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй
Маълумотлар учун алоқалар: тел.: +99870 602-51-11, +99895 177-30-75.
Веб-сайт: www.biokimyo.uz
E-mail: info@biokimyo.uz , biokimyo@mail.ru
Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди.
«BIOKIMYO” АЖ маъмурияти