logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

«РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР» ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

30.05.2018

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») 

ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

“BIOKIMYO” акциядорлик жамияти хабар беради:

Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолашнинг 2018 йил 1 чорак натижалари бўйича:

“Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДК томонидан 2018 йил 27 апрелдаги №11-15/114 ОЦ сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисобот, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари “юқори” бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган саволнома асосида 810 балл, яъни 68%. 

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: 

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари

Тушунтиришлар

Жамиятнинг узоқ муддатли стратегияси тасдиқланмаган

Жамиятда ўрта муддатли стратегия тасдиқланган. Узоқ муддатли стратегиянинг асоси бўлган мухим иқтисодий ва молиявий кўрсатгичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар йили тасдиқланадиган махсулот ишлаб чиқариш балансига бевосита боғлиқлиги сабабли жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш имкони йўқ.

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида инглиз тилидаги таржимаси билан эълон қилиниши таъминланмаган.

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотлар ва ички корпоратив хужжатлар бугунги кунда жамиятнинг сайтида рус ва давлат тилида тўлиқ эълон қилиниши таъминланган.

Ахборот ва ички корпоратив хужжатларнинг 85% инглиз тилидаги талқинида эълон қилиниши амалга оширилган.

«Comply or explain» («риоя қил ёки тушунтир») халқаро тамойилига асосан эълонларни ошкор этишни таъминлаш

«Comply or explain» («риоя қил ёки тушунтир») халқаро тамойилига асосан эълонлар доимо жамият расмий веб-сайтида ошкор этилиши таъминланган, жорий йилда 2017 йил якуни бўйича «Comply or explain» («риоя қил ёки тушунтир») халқаро тамойилига асосан эълон ОАВ да чоп этилиши таъминланади.

Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон матнининг йўқлиги 

Жамият Уставининг 9.1.4. бандида акциядорларнинг умумий йиғилиши июнь ойининг 10 санасидан 20 санасигача ўтказиш белгиланган, шу сабабли танлов ўтказилганда танлов эълонини уч тилда эълон қилиш таъминланади.

Акционерларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкони ва видеоконференцалоқа режимида умумий йиғилиш ўтказиш имконияти яратилганмини? 

Акционерларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкониятини яратиш масаласи кўриб чиқиляпти. Лекин акциядорлар учун маълумотларни олиш ва мурожаат қилиш имкониятлари яратилган.

Сифат менеджменти тизими сертификатини олиш бўйича

 

Жамият томонидан ISO 9001:2015 и ISO 22000 сифат бўйича миллий сертификати олинди.

Жамият стратегик хом ашё ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритиб, фақат Ўзбекистон Республикаси корхоналарига сотилади, шу сабабли миллий сифат сертификати олинган ва бир йилда бир марта сифат бўйича аудит ўтказилади.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 4 январдаги Буйруғи билан тасдиқланган “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га асосан сертификатлаштирилган менежмент тизимлари устидан инспекция назорати инспекция органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.

Жамиятда янги махсулот турларини ишлаб чиқиш ва маркетинг ахволи тўғрисида. Хар йили соф фойданинг 10% миқдорида янги махсулот турларини молиялаштириш учун йўналтириш тавсия қилинади.

Янги махсулот “BLESK “ ишлаб чиқиш учун барча тайёргарлик ишлари ўтказилди, бунинг учун фойданинг бир қисми йўналтирилган.Жорий йил давомида истиқболли тадқиқот, ишлаб чиқиш ва маркетинг учун соф фойданинг бир қисми йўналтирилади.

orqaga