logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

навбатдан ташқари йиғилиши қарорига биноан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 15 январь соат 10.00 да «BIOKIMYO» АЖ маъмурий биносининг катта мажлислар залида бошланишини маълум қилади.

23.12.2020

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2020 йил 18 декабрдаги  10-сонли навбатдан ташқари йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 15 январь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.
Манзил
: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

              1.     “BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

              2.     “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти ижроия органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тайинлаш.

              3.       “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларига хақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисида” ги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш.

              4.     “BIOKIMYO” АЖ нинг 2016 йил якуни бўйича талаб қилиб олинмаган ва даъво қилиш муддати тугаган дивидендларни жамият ихтиёрига қолдириш тўғрисида.

Акциядорларни руйхатга олиш 2021 йил 15 январь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 70- 602-43-97 ва қуйидаги эл.манзиллар info@biokimyo.uz, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил  18 декябрь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2020 йил   18 декабрь  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2021 йил  11 январь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши 

 

orqaga
Boshqalar e'lon