logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

KOMPANIYA HAQIDA

“BIOKIMYO” АЖ қисқача тарихи ва хозирги кундаги фаолият турлари тўғрисида маълумот (асосий фаолият турини амалга ошириш билан бир пайтда, қўшимча равишда иссиқхона, мевали боғлар, узумзорлар, чорвачилик ва бошқа ишлаб чиқариш фаолият турлари).

 

Корхонанинг тулик номи

“BIOKIMYO” АЖ

Юқори турувчи орган

“Узшаробсаноат” АК

Манзил:

112004, Янгийўл шахар,

Кимёгар кўчаси, 1

Телефон: 602-49-18, 602-49-18

E-mail: biokimyo@mail

Бошқарув раиси

Хайдаров Убайдулла Абдуллаевич

Умумий ер майдони

27 га

Ишлаб чикариш майдони

11 га

Ишчилар сони

382 киши

шундан,бошкарув ходимлар сони

32 киши

Махсулотнинг номи

-озуқа ректификатланган этил спирти,

-техник ректификатланган этил спирти,

-технологик буғ

  Хозирги фаолият турлари туғрисида

МАЪЛУМОТ

Асосий фаолият турлари.

1.Иссиқлик энергияси ишлаб чикариш.

Ишга туширилган вакти

1957 йил

Куввати

240.0 минг ГКал

Максади

Корхонанинг ва Янгийўл шахри саноат корхоналарининг иссиклик энергиясига булган эхтиёжи учун. 

Асосий хом ашёси

-         газ

-         сув

-         туз

 

2. Техник ректификатланган этил спирти ишлаб чикариш.

Ишга туширилган вакти

1958 йил

Куввати

170.0 минг дал

Максади

Кимё саноати тизимидаги корхоналарнинг эхтиёжи учун. 

 

2003 йилдан бошлаб асосий хом ашёси- озука спирти ишлаб чикаришнинг жарёнида хосил булган иккиламчи махсулот - эфир-альдегид фракия

 

3. Озука  ректификатланган этил спирти ишлаб чикариш

Ишга туширилган вакти

1998 йил

Куввати

821,4 минг дал /йил

 

Асосий хом ашёси

- буғдой, ферментлар

Ишлаб чикаришдан чиккан иккиламчи махсулотлар

-углекислый газ

-суюқ барда

-эфир-альдегид фракция

-сивуха ёғлари

Қўшимча фаолият турлари.

1.Туз ишлаб чикариш ва сотиш

2.Қуруқ барда ишлаб чикариш ва сотиш

 Қишлок хўжалиги махсулотларини етиштириш ва сотиш фаолият тури бўйича олиб борилган ишлар.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2010 йил 18 февралдаги №03-10-24 сон баённомасининг янги богларни яратиш максадида «Биокимё» ОАЖ га Янгийул туман хокимининг 2010 йил 5 мартдаги 100-сонли карорига асосан Абдулла Ортиков ДФХУ худудида 8,2 га ер майдони ажратилган булиб, ундан  6 га  бог 0,6 га арик , зовурлар ва 1,6 га кишлок хужалигида фойдаланилмайдиган  ер майдонларини ташкил этади.

Хозирги  кунда  6 га  ер майдонида  ёш  мевали  бог яратилди. Ушбу ер майдонига куйидаги микдорда мевали дарахтлар экилган.

 

Кучатнинг номи

Кучатлар микдори, туп

Олма

854

Олхури

922

Ўрик

172

Ёнғоқ

86

Гилос

279

Тут

20

Нок

18

Арча

39

Жами

2390

 Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2011 йил 11 октябрдаги №01-03-30-32 йиғилиш қарори бўйича янги узумзорларни яратиш максадида «Биокимё» ОАЖ га Янгийул туман хокимининг 2012 йил 23 февралдаги 103-сонли карорига асосан “Халқобод” ДФХУ худудида 18,58 га ер майдони ажратилган булиб, ундан 

 Экилган ток майдони

 

 14.5 га

Богзор арик-зовурлар, йўллар

 3.56 га

Фойдаланмайдиган ер  майдони

0.52 га

 

Суғориладиган ер майдонига 18 000 туп узум кўчатлари экилди. Шулардан:

Саперави

- 4866

Ок кишмиш

- 3247

Кора кишмиш

- 2886

Тайфи қизил

- 2812

Рекацители

- 2287

Баян ширей

- 996

Кульжинский

- 906

ЖАМИ

- 18 000

 Узумзорнинг атрофига 5000 дона терак кўчатлари экилди.

2012 йил давомида ушбу боғ ва токзорлар оралиғига сабзовот ва полиз экинлари экилиб, жамият ишчи хизматчиларига белгиланган нархларда 12,3 млн.сўмлик 22 269 кг сабзовот ва полиз махсулотлари етказиб берди.

 Жамият худудида 728,9 кв.м майдонда иссикхона мавжуд бўлиб, унга 100 туп лимон кўчати экилган. 2012 йилда эса лимон орасига сабзовот кўчатлари экилиб, ишчи хизматчиларга 7,3 млн. сўмлик 5 057 кг сабзовот махсулотлари етиштирилди.

 IV.“BIOKIMYO” АЖ тозалик, санитария-гигиена қоидалари, корхона худуди ва унинг атрофини ободонлаштириш (оқлаш, дарахтлар экиш, худуд йўлакларини таъмирлаш ва х.к.) масалалари.

 Уз.Р. «Табиатни мухофаза килиш конуни» га риоя қилиш, тозалик, санитария-гигиена қоидаларини бажарилишини назорат қилиш жамиятнинг 2013 йил 3 январдаги 14-сонли Бошқарув раисининг буйруғи билан Бош мухандис Ш.Мирзаев зиммасига юклатилган, хар бир бўлим ва цехларда эса цех бошлиқларига юклатилган. Ундан ташкари жамият ушбу холатларни назорат қилиш учун санитар техник гурух тузилган. Улар хар чоракда хар бир бўлим шахобчаларни текширувдан ўтказишади. Жамиятда табиат мухофазаси хизмати-санитар экологик лаборатория фаолият кўрсатади.  Лабораторияда штатга асосан 3 киши ишлайди. Улар тасдиқланган график асосида атмосферага чиқадиган чиқиндилар, захарли моддаларнинг меъёрларини хамда қувурларга ташланадиган сувларнинг сифатини доимо назоратда олиб боришади. Хаво таркибидаги зарарли моддаларнинг назоратини юритиш учун санитар-экология лабораторияси томонидан хизмат кўрсатувчи “Гидрометцентр”  пости ўрнатилган.

Атроф мухитни мухофаза килиш буйича барча меъёрий хужжатлар ишлаб чикилган ва Бошкарув раиси томонидан тасдиқланган, барча ташланадиган чиқиндилар экологик сертификатланган.

Корхона ишлаб чиқариш бино ва маиший хоналарини санитар нормаларига риоя қилган холда қурилма ва қувурларни  дизенфекция воситалари ёрдамида домий тозалаш ишлари олиб борилади. Хар йили бино, ва ишлаб чикариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда оқлаш ва краскалаш ишлари олиб борилади.

Жамиятнинг бўш турган худудларига  630 дона мевали дарахтлар, 200 дона баргли дарахтлар, 1200 дона игнабаргли дарахтлар экилган. Уларнинг атрофи 15 000 дона бутали гуллар билан безалган ва газонлар ёткизилган. Уларни парваришлаш, тозаликка риоя килиш, оқлаш учун махсус бригада мавжуд.

Жамият 2012 йилда БМТ томонидан ташкил қилинган “Тоза ишлаб чиқариш” Республика форумида қатнашди ва “Атроф мухитни мухофазаси ва барқарор ривожланиш сохасида эришилган ютуқлар”и учун диплом билан тақдирланган.