logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 29 декабрь соат 10.00 да утказилиши хакида

21.12.2017

 «BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти   

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2017 йил 19 декабрдаги  9-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 29 декабрь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

 

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

  1.         1.          “BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2.         2.          “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига Уралов Эркинжон Кунгирбайевичнинг номзодини тасдиқлаш.
  3.         3.          “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Ижроия органи аъзоларига 2014-2016 йиллар ва 2017 йил 9 ойлик даврда ҳисобланган (тўланган) ва ҳисобланаётган (тўланаётган) ҳақлар ва тақдирлаш миқдорларини тасдиқлаш.
  4.         4.           “BIOKIMYO” АЖ Уставининг янги тахририни тасдиқлаш.
  5.         5.           “BIOKIMYO” АЖ нинг аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш ва аффилланган шахслар хисобланган озиқали спирт, алкоголли, ликер-ароқ ва вино махсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган, битим предмети жамиятнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар, шунингдек жамият томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот бўлган битимларни маъқуллаш.
  6.         6.           “BIOKIMYO” АЖ нинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом” нинг янги тахририни тасдиқлаш.

 

Акциядорларни руйхатга олиш 2017 йил 19 декабь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: (0-370) 602-43-97 ва қуйидаги эл.манзилалр yangiyolbiokimyo@vinsanoat.uz, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил  19 декабрь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2017 йил   19 декабрь  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2017 йил  25 декабрь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши

 

 

 

orqaga
Boshqalar e'lon