logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

ҳисоб-варақларнинг инвентаризациясини ўтказиш тугрисида

23.03.2017

ХУРМАТЛИ   АКЦИЯДОР!

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42 моддасига асосан акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун Марказий депозитарий ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди.

Сизнинг акцияларингизни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуларингизни ҳисобга олиш бўйича хизматларни «Mulk Sarmoya Brokerlik uyi» АЖ кўрсатади.

Акциядорларнинг шартнома, паспорт маълумотлари ва яшаш манзиллари мавжудлигини текшириш ва  ДЕПО ҳисоб-варақларнинг инвентаризациясини ўтказиш мақсадида «BIOKIMYO» АЖ рахбарияти Сизни зудлик билан «Mulk Sarmoya Brokerlik uyi» АЖ га депозитар шартномани тузиш ва депонентнинг анкета-карточка (паспорт, маълумотлари, яшаш манзили) сини ўзгартириш учун мурожаат қилишингизни сўрайди.

АО «Mulk Sarmoya Brokerlik uyi» манзили: Тошкент шахар,Бухоро кўчаси 10, (26 хона)

Мўлжал: метро Амир Темур хиёбони, Билайн компанияси бош офиси тўғрисида. 

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси, 1 уй, тел.: (код 0-370) 602-43-97. 

ДИҚҚАТ!

«BIOKIMYO» АЖ акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендларнинг тўловини давом этяпти.

Талаб қилиб олинмаган дивидендлар бўйича акциядорларнинг рўйхати жамиятнинг веб-сайтида жойлаштирилган.

«BIOKIMYO» АЖ маъмурияти дивидендларнинг тўловини амалга ошириш мақсадида, агар Сиз  дивидендингизни олмаган бўлсангиз, Сизни (ёки хуқуқий ворис, меросхўрингизни) маълумотлар олиш учун  маъмуриятга мурожаат қилишингизни сўрайди.

Алоқалар учун:

Веб-сайт www.biokimyo.uz,

E-mail: yangiyolbiokimyo@vinsanoat.uz, info@biokimyo.uz,

тел.: 0-370 602-43-97.

 «BIOKIMYO» маъмурияти

orqaga