logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

31.01.2019

«BIOKIMYO” акциядорлик жамияти халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

 

Аудиторлик хизматлари номи: Жамиятнинг МҲХС га мувофиқ тузилган 2018 йил молиявий хисоботларни ХАС га мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш.

Аудиторлик текшируви ўтказиладиган молия-хўжалик фаолият даври 2018 йил. 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги аудитор ташкилотларига рухсат этилади:

-          Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритилган;

-          Аудитор текширувларини ўтказиш учун лицензия ва суғурта полиси бўлиши;

-          Аудиторлик хизматларини кўрсатиш фаолиятида камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши ва фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг тўхтатиб қўйилганлиги хақидаги далилларнинг йўқлиги.

Аудиторлик ташкилотининг тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов хужжатлари рўйхати билан тақдим этади: 

-          Аудиторлик ташкилоти тўғрисида ахборот;

-          Аудитор ташкилотининг хат-аризаси;

-          Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун лицензия ва суғурта полиси нусхалари;

-          Аудиторларнинг малака сертификатлари нусхалари;

-          Аудиторлар бирлашмалари ўқув марказларининг аудиторларнинг малака ошириш курсларини ўтганлиги, шу жумладан Халқаро аудит стандартлари (ҲАС) ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича малака оширганини тасдиқловчи гувохномалари нусхаси;

-          Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини рейтинг бахолашда иштирок этганлигини тасдиқловчи ахборот;

-          Аудиторлик хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

-          Аудиторлик хизматини  бажариш муддати;

-          Аудиторлик хизматини кўрсатиш хақидаги шартнома лойихаси;

Аудиторлик ташкилотларининг танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 10 кун, 2019 йил 10 февралгача.

Маълумот учун: Молиявий хисоботни трансформация қилиш бўйича танлов ғолиби ва хизмат кўрсатадиган аудиторлик ташкилоти ХАС га мувофиқ тасдиқлаш учун аудиторлик ташкилотларининг танловида иштирок этиш хуқуқига эга бўлмайди.

Танлов ўтказиш муддати - танлов хужжатларини топширилишининг охирги муддатидан  кейин  5 иш куни давомида ўтказилади.

Аудиторлик ташкилотларининг танловда иштирок этиши учун тижорат таклифлари ва хужжатлари  қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

112004, Тошкент вилояти,  Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:70 602-43-97, 602-47-53.

 Веб-сайт: biokimyo.uz

 E-mail:  yangiyulxim@vinsanoat.uz, biokimyo@mail.ru

«BIOKIMYO” АЖ маъмурияти.

 

 

orqaga