logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

01.06.2017

Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари бўйича:

MChJ “Intelligent analytics group” мустақил бахолаш ташкилоти томонидан 2017 йил 21 апрелдаги №01/01-67 сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисобот, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тасиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари “юқори” бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган саволнома асосида 619 балл, яъни 52%. 

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:  

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари

Тушунтиришлар

Ахборотларни махфий ахборотлар, тижорат сирлари тоифасига киритишнинг аниқ мезонлари аниқланмаган

Кузатув кенгашининг 2017 йил 23 майдаги 19-сонли йиғилишида “BIOKIMYO” АЖ нинг ахборотларни махфий ахборотлар, тижорат сирлари тоифасига киритишнинг аниқ мезонлари хамда унинг махфийлигини сақлаш, ошкор этиш ва ундан ноқонуний фойдаланишнинг устидан назорат қилиш тўғрисидаги низом” и тасдиқланди.

АЖнинг  таркибига кирувчи ёки у акциядори (таъсисчиси) бўлган ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериши тартиби аниқланмаган

Кузатув кенгашининг 2017 йил 23 майдаги 19-сонли йиғилишида “BIOKIMYO” АЖнинг  таркибига кирувчи ёки у акциядори (таъсисчиси) бўлган ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериши тартиби” тасдиқланди.

Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари қўйилмаганлиги  

Жамият акциядорларининг 2017 йил 15 июндаги умумий йиғилишида кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомларнинг янги тахрири тасдиқланган бўлиб, янги низомларга қўшимча банд сифатида кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари киритилди.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санасини назарда тутилиши

Жамият акциядорларининг 2017 йил 15 июндаги умумий йиғилишида жамият Уставининг янги тахрири тасдиқланган. Янги тахририда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси назарда тутилган.

Жамиятнинг узоқ муддатли стратегияси тасдиқланмаган

Жамиятда ўрта муддатли стратегия тасдиқланган. Узоқ муддатли стратегиянинг асоси бўлган мухим иқтисодий ва молиявий кўрсатгичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар йили тасдиқланадиган махсулот ишлаб чиқариш балансига бевосита боғлиқлиги сабабли жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш имкони йўқ.

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида инглиз тилидаги таржимаси билан эълон қилиниши таъминланмаган.

Ички корпоратив хужжатларни инглиз ва рус тилига таржима қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида инглиз, рус ва давлат тилида эълон қилиниши таъминланган.

Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон матнининг йўқлиги 

Бахоланган даврида Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилмаганлиги сабабли танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон матни йўқ. 

Жорий йилда Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилди. Танлов бўйича эълонлар ошкор этилган.

Ижроия орган рахбари лавозимига танлов ўтказиш бўйича регламенти уч тилда ошкор этилган.

Сифат менеджменти тизими сертификатини олиш бўйича

 

Жамият томонидан ISO 9001:2015 и ISO 22000 сифат бўйича миллий сертификати олинди.

Жамият стратегик хом ашё ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритиб, фақат Ўзбекистон Республикаси корхоналарига сотилади, шу сабабли миллий сифат сертификати олинган ва хар йили сифат бўйича аудит ўтказилади.

orqaga