logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

«COMPLY OR EXPLAIN» ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти хабар беради:

24.02.2020

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») 

ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

“BIOKIMYO” акциядорлик жамияти хабар беради:

Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолашнинг 2019 йил натижалари бўйича:

“Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДК томонидан 2020 йил  12 февралдаги №11-15/160 ОЦ сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисобот, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари “юқори” бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган саволнома асосида 1 060 балл, яъни 88,3%. 

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: 

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари

Тушунтиришлар

Жамиятнинг узоқ муддатли стратегияси тасдиқланмаган

 

Жамиятда ўрта муддатли стратегия тасдиқланган. Узоқ муддатли стратегиянинг асоси бўлган мухим иқтисодий ва молиявий кўрсатгичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар йили тасдиқланадиган махсулот ишлаб чиқариш балансига бевосита боғлиқлиги сабабли жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш имкони йўқ.

Сифат менеджменти тизими сертификатини олиш бўйича

 

Жамият томонидан ISO 9001:2015 и ISO 22000 сифат бўйича миллий сертификати олинди. Жамият стратегик хом ашё ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритиб, фақат Ўзбекистон Республикаси корхоналарига сотилади, шу сабабли миллий сифат сертификати олинган ва бир йилда бир марта сифат бўйича аудит ўтказилади.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 4 январдаги Буйруғи билан тасдиқланган “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га асосан сертификатлаштирилган менежмент тизимлари устидан инспекция назорати инспекция органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.

Дебиторлик қарздорликларни камайтириш бўйича амалга оширилган тадбирлар

2019 йил якунлар бўйича дебиторлик қарздорлик йилнинг бошига нисбатан кўпайган. Муддати ўтган дебиторлик қарзлар мавжуд эмас. Дебитор қарздорликнинг кўпайганлигининг асосий сабаблари: Асосий хом-ашё-буғдойнинг УзРТСБ да ишлаб чиқаришни узлуксизлигини таъминлаш мақсадида олдиндан кейинги ой учун сотиб олиш, энергоресурсларга 100% бўнак тўловларни, бюджетга солиқлар бўйича олдиндан тўловлар.

 

 

 

 

 

orqaga
Boshqalar e'lon