logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

Бошқарув раиси лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида Э Ъ Л О Н

27.04.2018

“BIOKIMYO” АЖ Бошқарув раиси лавозимига номзодларни

саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида

Э Ъ Л О Н

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни, Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2015 йил 29 декабрида тасдиқланган ““BIOKIMYO” АЖ ижроия органи рахбарлигига номзодларни танлови Регламенти” га асосан жамият Бошқарув раиси лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

            Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқоролари хамда чет эл давлатлари фуқоролари таклиф қилинади.

            Малака талаблари:

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш.

Мос соҳада, камида, уч йил иш стажига эга бўлиш.

Спирт ишлаб чиқариш корхоналардаги хар хил бошқарув лавозимдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

Олтмиш ёшгача.

Қонунчилик, спирт ишлаб чиқариш сохасидаги меъёрий-хуқуқий хужжатлар ва халқаро талабларнинг билиши.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:

-          Ўз қўли билан ёзилган ариза;

-          Автобиография (батафсил кўрсатилсин)

-          Паспорт нусхаси;

-          Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдқловчи хужжатлар, сертификатлар;

-          Мехнат дафтарчаси нусхаси;

-          СТИР ва ИНПС нусхаси;

-          Алоқа учун маълумотлар;

-          Фотосурат 3х4 – 4 дона.

 

Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 10 кун, 2018 йил 10 май куни қадар.

Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 3 иш куни давомида ўтказилади. 

            Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 112004, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:0-370 602-43-97, 602-47-53.

 Веб-сайт: biokimyo.uz

 E-mail: yangiyolbiokimyo@vinsanoat.uz

 

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар  танловда иштирок этмайди.

 

 

 

orqaga
Boshqalar e'lon