logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

«BIOKIMYO» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

06.06.2016

 «BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти 

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2016 йил 2 июндаги  йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2016 йил 28  июнь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

 

  1. 1.      Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. 2.      Жамият саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  3. 3.      Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича кузатув кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини эшитиш.
  4. 4.      Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фаолияти хамда молия хўжалик фаолияти юзасидан Бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.
  5. 5.      Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.
  6. 6.      Жамиятнинг 2015 йил молиявий фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини эшитиш.
  7. 7.      Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича хисоботини ва ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.
  8. 8.      Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини  тақсимлаш,  жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивиденд миқдори ва уни тўлаш тартибини тасдиқлаш.
  9. 9.      Жамиятнинг эълон қилинган акциялар сони ва номинал қийматини белгилаш.

10.  Жамиятнинг ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси хисобидан Устав фондини кўпайтириш.

11.  Жамиятнинг 2016 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

12.  Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан холда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш.

13.  Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

14.  Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш ва хабарнома шаклини тасдиқлаш.

15.  Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

16.  Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

17.  Жамият Бошқарув раиси билан  мехнат шартномасини 1-йил муддатга тузиш.

18.  Жамият Бошқарувининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириш учун жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш.

19.  Жамиятнинг хомийлик ва беғараз  ёрдам кўрсатиш тартиби, шартлари хамда миқдорини белгилаш.

20.  Жамиятнинг “Умумий йиғилиши тўғрисида” , “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Бошқарув тўғрисида”, “Ички аудит хизмати тўғрисида” ва “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низомларининг янги таҳририни тасдиқлаш.

21.  Жамиятнинг янги ички корпоратив хужжатларини, яъни “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Ички назорат тўғрисида”, “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида” ги низомларни тасдиқлаш.

22.  Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.

 

Акциядорларни руйхатга олиш 2016 йил  2 июнь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан танишиш учун    қуйидаги манзил бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 2-49-18.

Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил  2 июнь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2016 йил   2 июнь  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2016 йил  22 июнь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши

 

orqaga