logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

«BIOKIMYO» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 31 майдаги 19/19-сонли йиғилиши қарорига биноан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши 2019 йил 27 июнь соат 10.00 да «BIOKIMYO» АЖ маъмурий биносининг катта мажлислар залида бошланишини маълум қилади.

07.06.2019

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти 

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2019 йил 31 майдаги  19/19-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг умумий йиғилиши 2019 йил 27 июнь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.
Манзил
: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

               1.     “BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

               2.     “BIOKIMYO” АЖ  кузатув кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича хисоботларини эшитиш.

               3.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.

               4.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2018 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.

               5.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2018 йил молиявий фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.

               6.     “BIOKIMYO” АЖ тафтиш комиссиясининг  ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2018 йил якуни бўйича хулосасини эшитиш.

               7.     “BIOKIMYO” АЖ нинг 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

               8.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини  тақсимлаш,  жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

               9.      “BIOKIMYO” АЖ нинг  2019 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

            10.     “BIOKIMYO” АЖ нинг миноритар акциядорлар қўмитасини ташкил этиш.

            11.     “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

            12.     “BIOKIMYO” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

            13.     “BIOKIMYO” АЖ миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларини сайлаш.

            14.     “BIOKIMYO” АЖ Бошқарув раисини сайлаш ва у билан  мехнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.

            15.      “BIOKIMYO” АЖ нинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

            16.       “BIOKIMYO” АЖ Уставининг янги тахририни тасдиқлаш.

            17.     “BIOKIMYO” АЖ нинг ички корпоратив низомларининг янги тахририни тасдиқлаш.

Акциядорларни руйхатга олиш 2019 йил 27 июнь куни соат 9.00 да бошланади.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 70- 602-43-97 ва қуйидаги эл.манзиллар yangiyulxim@vinsanoat.uz, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил  31 май куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2019 йил   31 май  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2019 йил  21 июнь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши

 

 

 

orqaga