logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

Акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши утказилиши тугрисида

24.05.2017

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти   

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2017 йил 23 майдаги  йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 15  июнь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.

Манзил: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

 

Кун тартибига қуйидаги мсалалар киритилган:

 

  1.     1.     “BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2.     2.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2016 йил якуни бўйича кузатув кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини эшитиш.
  3.     3.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2016 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.
  4.     4.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.
  5.     5.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2016 йил молиявий фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини эшитиш.
  6.     6.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2016 йил якуни бўйича хисоботини ва ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.
  7.     7.     “BIOKIMYO” АЖ да ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  8.     8.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини  тақсимлаш,  жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
  9.     9.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2017 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  10. 10.     “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. 11.     “BIOKIMYO” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. 12.     “BIOKIMYO” АЖ Бошқарув раисини сайлаш ва у билан  мехнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
  13. 13.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”, “Саноқ комиссияси тўғрисида” ва “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низомларининг янги таҳририни тасдиқлаш.
  14. 14.     “BIOKIMYO” АЖ нинг “Бошқарув ва назорат органлари маърузалари (хисоботлари)нинг шакли ва мазмунига бўлган талаблар тўғрисидаги низом”ни тасдиқлаш.

15.“BIOKIMYO” АЖ Уставининг янги тахририни тасдиқлаш.

 

Акциядорларни руйхатга олиш 2017 йил 15 июнь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. ТелL370) 602-43-97 ва қуйидаги эл.манзил biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил  23 май куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2017 йил   23 май  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2017 йил  9 июнь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши

 

 

orqaga