logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

акциядорларининг умумий йиғилиши 2020 йил 26 июнь соат 10.00 да «BIOKIMYO» АЖ маъмурий биносининг катта мажлислар залида

02.06.2020

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти 

акциядорлари диққатига!

 

«BIOKIMYO»   акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«BIOKIMYO»  АЖ  Кузатув кенгашининг 2020 йил 30 майдаги  16-сонли йиғилиши  қарорига биноан  жамият акциядорларининг умумий йиғилиши 2020 йил 26 июнь соат 10.00 да  «BIOKIMYO»  АЖ  маъмурий биносининг катта мажлислар залида  бошланишини маълум қилади.
Манзил
: Янгийўл шахар, Кимёгар кўчаси ,1-уй

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

               1.     “BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

               2.     “BIOKIMYO” АЖ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

               3.     “BIOKIMYO” АЖ  кузатув кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича хисоботларини эшитиш.

               4.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2019 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.

               5.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2019 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.

               6.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2019 йил молиявий фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.

               7.     “BIOKIMYO” АЖ тафтиш комиссиясининг  ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2019 йил якуни бўйича хулосасини эшитиш.

               8.     “BIOKIMYO” АЖ нинг 2019 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

               9.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини  тақсимлаш,  жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

            10.      “BIOKIMYO” АЖ нинг  2020 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

            11.     “BIOKIMYO” АЖ нинг  аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида.

            12.     “BIOKIMYO” АЖ нинг тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича тузилган битимларини маъқуллаш.

            13.      “BIOKIMYO” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш

            14.     “BIOKIMYO” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

            15.     “BIOKIMYO” АЖ миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларини сайлаш.

            16.     “BIOKIMYO” АЖ Бошқарув раисини сайлаш ва у билан  мехнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.

Акциядорларни руйхатга олиш 2020 йил 26 июнь куни соат 9.00 да бошланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан жамиятнинг www.biokimyo.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин, қуйидаги манзил: Янгийул шахри,  Кимегар кўчаси, №1-уй, «BIOKIMYO»  АЖ. Тел: 70- 602-43-97 ва қуйидаги эл.манзиллар, biokimyo@mail.ru бўйича  мурожаат қилишингиз мумкин:

Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил  30 май куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга умумий йиғилиши ўтказилишини хабар бериш учун акциядорлар реестри – 2020 йил   30 май  холатига кўра ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри – 2020 йил  22 июнь  холатига кўра ёпилади

Кузатув кенгаши

orqaga
Boshqalar e'lon