logo
Xarita sayt
  • FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    FAOLIYATNING ASOSIY TURI
    Bug'doydanishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish. Rektifikatlangan texnik spirt ishlab chiqarish. Texnologik bug' ishlab chiqarish
  • INVESTITSION DASTUR
    INVESTITSION DASTUR
    Yangi BRU liniyasi o'rnatilmoqda
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi
    O'ZDSt ISO 22000:2009 sifat tizimi 2013 yil joriy etilgan
faoliyatning asosiy turi
  • bug'doydan ishlab chiqarilgan rektifikatlangan etil spirti ishlab chiqarish
  • rektifikatlangan texnik etil spirti ishlab chiqarish
  • texnologik bug'

2018 йил якуни бўйича молиявий хисоботини БҲМС форматидан МҲХС га трансформациялаш учун аудиторлик ёки консалтинг ташкилотини танлаш мақсадида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

31.01.2019

«BIOKIMYO” акциядорлик жамияти Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий хисоботини БҲМС форматидан МҲХС га трансформациялаш учун

аудиторлик ёки консалтинг ташкилотини танлаш мақсадида

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

 

Хизмат номи: Молиявий хисоботни БҲМС форматидан МҲХС форматига трансформация қилиш. 

Трансформацияланадиган молиявий хисобот даври – 2018 йил якунлари. 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги аудитор ва консалтинг ташкилотларига рухсат этилади:

- Хизматларини кўрсатиш фаолиятида камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши ва фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг тўхтатиб қўйилганлиги хақидаги далилларнинг йўқлиги.

Аудиторлик ёки консалтинг ташкилотининг тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов хужжатлари рўйхати билан тақдим этади: 

-          Аудиторлик ёки консалтинг ташкилоти тўғрисида ахборот;

-          Аудиторлик ёки консалтинг ташкилотининг хат-аризаси;

-          Аудиторлик ёки консалтинг ташкилотнинг фаолияти тўғрисида хужжатлар, гувохнома ёки  лицензия  ва суғурта полиси нусхалари;

-          Аудиторларнинг малака сертификатлари нусхалари;

-          Аудиторлар бирлашмалари ўқув марказларининг аудиторларнинг малака ошириш курсларини ўтганлиги, шу жумладан Халқаро аудит стандартлари (ҲАС) ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича малака оширганини тасдиқловчи гувохномалари нусхаси;

-          Хизматларга тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

-          Аудиторлик ёки консалтинг хизматини  бажариш муддати;

-          Аудиторлик ёки консалтинг хизматини кўрсатиш хақидаги шартнома лойихаси;

 

Аудиторлик ёки консалтинг ташкилотларининг танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 10 кун, 2019 йил  10 февралгача.

Танлов ўтказиш муддати - танлов хужжатларини топширилишининг охирги муддатидан  кейин  5 иш куни давомида ўтказилади.

Аудиторлик ёки консалтинг ташкилотларининг танловда иштирок этиши учун тижорат таклифлари ва хужжатлари  қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

112004, Тошкент вилояти,  Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:70 602-43-97, 602-47-53.

 Веб-сайт: biokimyo.uz

 E-mail:  yangiyulxim@vinsanoat.uz, biokimyo@mail.ru

 

«BIOKIMYO” АЖ маъмурияти.

 

 

orqaga