logo
Карта сайта
  • Основные виды деятельности
    Основные виды деятельности
    Производство спирта этилового ректификованного (из зерна); производство спирта этилового технического ректификованного; производство технологического пара
  • O'ZDSt ISO 22000:2009 система менежмента
    O'ZDSt ISO 22000:2009 система менежмента
    O'ZDSt ISO 22000:2009 система менежмента внедрена в 2013 году
основной вид деятельности
  • производство спирта этилового ректификованного из зерна
  • производство спирта этилового технического ректификованного
  • технологический пар
Контакты
Наименование: АО "BIOKIMYO"
Адрес: 112004, РУз, Таш.обл., г. Янгиюль, ул. Кимёгар 1. email: biokimyo@mail.ru
Тел.
(8370)
60-2-49-18
Факс
(8370)
60-2-43-84

Справочная информация о руководителях

                              

  “Biokimyo” акциядорлик жамияти бошқарув раиси

      Убайдулла Абдуллаевич Хайдаров

          У.А.Хайдаров 1960 йилда Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1986 йилда Жамбул шаҳар озиқ-овқат ва енгил саноат институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича  мухандис-механик. 2003 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича мухандис-технолог.

            У мехнат фаолиятини 1978 йилда Қозоғистон Республикаси “Жамбул сув курилиш” трестида ишчи  вазифасидан бошлаган. 1978-1980 йилларда Совет Армия сафида хизмат қилган. Армиядан сўнг 1980-1982 йилларда “Жамбул сув курилиш” трестида ва “Сельхозхимия” автосаройида хайдовчи сифатида меҳнат фаолиятини давом этган. 1982-1991 йилларда Жамбул мева-сабзавот базасида ишчи, омборчи, мева омбор мудири каби лавозимларда ишлаган. 1991-1992 йилларда “Азат” кўшма корҳонаси омбор мудири лавозими ишлаган. 1992 йилнинг январь-май ойларида Жамбул спирт-ароқ комбинатида тайёр маҳсулот омбори омборчиси бўлиб ишлаган. 1992-1993 йилларда Тошкент “Нефтепродукт” ишлаб-чиқариш бирлашмасининг оператори вазифасида ишлаган. 1993-1997 йилларда “Кучликнефтмаҳсулоти” ширкати оператори бўлиб ишлаган. 1997-1999 йилларда “Барно Трейдинг” маъсулияти чекланган жамияти директор ўринбосари лавозимида ишлаган..     

1999 йилнинг сентябрь ойида “Biokimyo” акциядорлик жамиятига спирт омборининг ишчиси сифатида ишга қабул қилинган, кейинчалик 2000 -2001 йилларда озука спирт ишлаб-чиқариш цехининг бошлиғи ўринбосари, 2001-2002 йилларда шу цехнинг бошлиғи, 2002-2004 йилларда озука ва техник спирт ишлаб-чиқариш бошлиғи каби лавозимларда ишлаган. 2004 йилнинг март ойида жамиятнинг бош рахбари лавозимига тайинланди ва шу лавозимда 2009 йилнинг апрелга қадар ишлаган. 2009-2015 йилларда тақсимот ва мониторинг бўлимининг маркетинг бўйича мутахассиси бўлиб ишлаган, 2015-2016 йилларда маркетинг ва сотиш бўйича директор лавозимида ишлаган. 2016 йилдан 2017 йилнинг апрелга қадар ишлаб-чиқариш бошлиғи лавозимида ишлаган. 2017 йилнинг 27 апрелдан бошлаб ва ҳозирги кунга қадар “Biokimyo” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимида ишлаб келмокда.

У.А.Хайдаров оилали, уч фарзандининг отаси.

 

ДНИ ПРИЕМА: каждый день (с понедельника по пятницу) - с 08.00-17.00 часов

e-mail: biokimyo@mail.ru

Biokimyo” акциядорлик жамияти маркетинг, сотиш ва инвестиция бўйича директори

Шамшиев Сабир Сайфутдинович

Шамшиев

С.С.Шамшиев 1963 йилда Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятида Янгийўл туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент Давлат техника университетини   тамомлаган, мутахассислиги бўйича  мухандис-1980 йилда механик.

      У мехнат фаолиятини 1980-1983 йилларда Совет Армия сафида хизмат қилган. Армиядан сўнг 1985-1993 йилларда “САИМЭ” эксперимментал заводида чилангар, ТНБ катта ўстаси, ТНБ бошлғи лавозимларда ишлаган. 1993-2005 йилларда “Янгийўл” агрофирмасида чилангар, механик-мухандис, омбор мудири, тайёр ароқ омбори устаси, бош мухандис лавозимларида фаолият юритган.

 

      2005-2006 йилларда  “Биокимё” очиқ  акциядорлик жамиятига спирт ишлаб-чикариш цехи бошлиғининг муовони сифатида ишга қабул қилинган, кейинчалик 2006 -2009 йилларда бош мухандис, 2009-2010 йилларда бош рахбар вазифасини бажарувчиси, 2010-2011 йилларда бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси, 2011-2017 йилларда бошқарув раиси  лавозимларда ишлаган.  2017-2018 йилларда “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси бошқаруви раисининг молия ва истиқболли ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

      2018 йил 12 июндан  бошлаб ва ҳозирги кунга қадар “BIOKIMYO” Янгийўл акциадорлик жамиятига маркетинг, сотиш ва инвестиция бўйича директор лавозимида ишлаб келмокда.

С.С.Шамшиев оилали, уч фарзандининг отаси.

     

 

 

    

“Biokimyo” акциядорлик жамияти ишлаб-чиқариш бўйича директори

Шухратжон Эркинович Мирзаев

 

    Ш.Э.Мирзаев 1970 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича  мухандис. 2002 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича мухандис-технолог.

            У мехнат фаолиятини 1987 йилда Янгийўл туманидаги 167-курилиш трести ишчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик Тошкент таъмирлаш корхонасида ишчиси, Янгийўл тумани “Ватан” қишлок хўжалиги корхонасида таъминотчи лавозимларда ишлаган.

1996 йилнинг июль ойида “Biokimyo” акциядорлик жамиятига барда тарқатиш тармоғининг устаси лавозимига ишга қабул қилинди, кейинчалик 1996-2001 йилларда спирт ишлаб-чиқариш цехининг смена устаси бўлиб ишлаган, 2001-2004 йилларда шу цехнинг бошлиғи уринбосари лавозимида ишлаган, 2004-2009 йилларда ушбу цехнинг бошлиғи лавозимида ишлаган, 2009 йилнинг апрель ойида жамиятининг бош мухандиси лавозимига тайинланди. Штат жадвалга ўзгартириш киритганлиги туфайли хозирги пайтда “бош мухандиси” лавозими “ишлаб-чиқариш бўйича директор” деб номланади.

Ш.Э.Мирзаев оилали, беш фарзандининг отаси.

 

ДНИ ПРИЕМА- каждый день (с понедельника по пятницу) - с 08.00-17.00 часов

e-mail: biokimyo@mail.ru

“Biokimyo” акциядорлик жамияти тартиб ва ходимлар бўйича директор

Ашур Равшанович Мансуров

 

 А.Р.Мансуров 1958 йилда Самарқанд вилояти туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1988 йилда Республика рус тили ва адибиёти педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги уқитувчи. 1997 йилда Ўбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академиясини тамомлаган, мутахассислиги юрист.

            У мехнат фаолиятини 1975 йилда Навои вилояти Нурота туманидаги Газган карьер бошкармасида ишчиси вазифасидан бошлаган. 1976-1978 йилларда Совет Армия сафида хизмат қилган. Кейинчалик 1979 йилда  Навои вилояти Нурота туманидаги 2-сонли карьерда меҳнат фаолиятини давом этди. 1979 йилнинг сентябрь ойидан 2004 йилнинг апрель ойигача Ички Ишлар Органларида хизмат килган.

2006 йилнинг май ойида “Biokimyo” акциядорлик жамиятига тартиб ва ходимдар бўйича бошқарув раисининг ўринбосари  лавозимига ишга қабул қилинди ва шу лавозимда ҳозирги кунга қадар ишлаб келмокда. Штат жадвалга ўзгартириш киритганлиги туфайли хозирги пайтда “тартиб ва ходимдар бўйича бошқарув раисининг ўринбосари” лавозими “тартиб ва ходимлар бўйича директор” деб номланади.

А.Р.Мансуров оилали, уч фарзандининг отаси.

Функциональные обязанности:

1. Осуществляет контроль за соблюдением законодательных и нормативных актов, определяющих порядок производства и реализации спирта.

2. Рассматривает и контролирует вопросы связанные с выездом сотрудников за рубеж.

3. Курирует охранную службу.

4. Занимается подбором и расстановкой кадров.

5. Организует работу по эвакуации пресонала при возникновении чрезвычайных ситуаций.

ДНИ ПРИЕМА- каждый день (с понедельника по пятницу) - с 08.00-17.00 часов

e-mail: biokimyo@mail.ru

“Biokimyo” акциядорлик жамияти иқтисодиёт ва режалаштириш

бўйича директори в.б.

Кахрамон Адихамович Хусанов

 

   К.А.Хусанов 1961 йилда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1982 йилда Тошкент ҳалқ хўжалиги институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

            У мехнат фаолиятини 1982 йилда Янгийўл қишлоқ хўжалик қисмларини экспериментал тажриба корхонасида ишчиси вазифасидан бошлаган. 1982-1984 йилларда Совет Армия сафида хизмат қилган. Кейинчалик 1984 йилда  Янгийўл консерва корхонасига ишга кириб, ушбу корхонада 2004 йилга кадар меҳнат килган. Шу давр мобайнида К.А.Хусанов хар хил лавозимларда ишлаган, яъни меҳнатни меъёрлаш бўлими мухандиси,  катта иқтисодчиси, режалаштириш бўлими бошлиғи, бош хисобчи вазифасини бажарувчиси.

2004 йилнинг июнь ойида “Biokimyo” акциядорлик жамиятига режа ва иқтисод бўлими бошлиғи лавозимига ишга қабул қилинди ва шу лавозимда 2017 йилга қадар меҳнат қилган. 2017 йилнинг 06 июндан бошлаб иқтисод ва режалаштириш бўйича директор вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди ва ҳозирги кунга қадар мазкур вазифасини бажариб келмокда.

К.А.Хусанов оилали, тўрт фарзандининг отаси.

 

e-mail: biokimyo@mail.ru