logo
SITE MAP
  •  Main activities
    Main activities
    Production of rectified ethyl alcohol from grain production of technical rectified ethyl alcohol technological steam
principal activity
  • production of rectified ethyl alcohol from grain
  • production of technical rectified ethyl alcohol
  • technological steam

(approved in uzbek)«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

16.08.2017

approved in uzbek

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») 

ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН

“BIOKIMYO” акциядорлик жамияти хабар беради:

Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолашнинг 2017 йил биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича:

“Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДК томонидан 2017 йил 25 июлдаги №13-15/106 ОЦ сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисобот, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тасиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари “юқори” бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган саволнома асосида 840 балл, яъни 70%. 

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: 

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари

Тушунтиришлар

Жамиятнинг узоқ муддатли стратегияси тасдиқланмаган

Жамиятда ўрта муддатли стратегия тасдиқланган. Узоқ муддатли стратегиянинг асоси бўлган мухим иқтисодий ва молиявий кўрсатгичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар йили тасдиқланадиган махсулот ишлаб чиқариш балансига бевосита боғлиқлиги сабабли жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш имкони йўқ.

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида инглиз тилидаги таржимаси билан эълон қилиниши таъминланмаган.

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотлар ва ички корпоратив хужжатлар бугунги кунда жамиятнинг сайтида рус ва давлат тилида тўлиқ эълон қилиниши таъминланган.

Ахборот ва ички корпоратив хужжатларнинг 79% инглиз тилидаги талқинида эълон қилиниши амалга оширилган.

Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон матнининг йўқлиги 

Жорий йилда Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилди. Танлов бўйича эълонлар давлат ва рус тилида ошкор этилган.

Ижроия орган рахбари лавозимига танловни ўтказиш учун кейинги эълонларни уч тилда эълон қилиниши таъминланади.

Сифат менеджменти тизими сертификатини олиш бўйича

 

Жамият томонидан ISO 9001:2015 и ISO 22000 сифат бўйича миллий сертификати олинди.

Жамият стратегик хом ашё ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритиб, фақат Ўзбекистон Республикаси корхоналарига сотилади, шу сабабли миллий сифат сертификати олинган ва бир йилда бир марта сифат бўйича аудит ўтказилади.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 4 январдаги Буйруғи билан тасдиқланган “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га асосан сертификатлаштирилган менежмент тизимлари устидан инспекция назорати инспекция органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.

Back to top