logo
SITE MAP
  •  Main activities
    Main activities
    Production of rectified ethyl alcohol from grain production of technical rectified ethyl alcohol technological steam
principal activity
  • production of rectified ethyl alcohol from grain
  • production of technical rectified ethyl alcohol
  • technological steam

(approved in uzbek) Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хужалик фаолиятини ташқи аудитдан ўтказиш.

25.01.2018

«BIOKIMYO” акциядорлик жамияти аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

 

Аудиторлик хизматлари номи: Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хужалик фаолиятини ташқи аудитдан ўтказиш. 

Аудиторлик текшируви ўтказиладиган молия-хўжалик фаолият даври 2018 йил.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги аудитор ташкилотларига рухсат этилади:

-          Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхати киритилган;

-          Аудитор текширувларини ўтказиш учун лицензия ва суғурта полиси бўлиши;

-          Аудиторлик хизматларини кўрсатиш фаолиятида камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши ва фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг тўхтатиб қўйилганлиги хақидаги далилларнинг йўқлиги.

Аудиторлик ташкилотининг тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов хужжатлари рўйхати билан тақдим этади: 

-          Аудиторлик ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;

-          Аудитор ташкилотининг хат-аризаси;

-          Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун лицензия ва суғурта полиси нусхалари;

-          Аудиторларнинг малака сертификатлари нусхалари;

-          Аудиторлар бирлашмалари ўқув марказларининг аудиторларнинг малака ошириш курсларини ўтганлиги, шу жумладан Халқаро аудит стандартлари (ҲАС) ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича малака оширганини тасдиқловчи гувохномалари нусхаси;

-          Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини рейтинг бахолашда иштирок этганлигини тасдиқловчи ахборот;

-          Аудиторлик хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

-          Аудиторлик хизматини  бажариш муддати;

-          Сроки исполнения аудиторских услуг; 

-          Аудиторлик хизматини кўрсатиш хақидаги шартнома лойихаси;

 

Аудиторлик ташкилотларининг танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 25 кун, 2018 йил 19 февралгача.

Танлов ўтказиш муддати - аудитор ташкилтларидан танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 3 ва 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов ўтказиладиган кун аудиторлик ташкилотларига алохида маълум қилинади. Уларнинг ваколатли вакиллари танловда иштирок этиши мумкин.

Аудиторлик ташкилотларининг танловда иштирок этиши учун тижорат таклифлари ва хужжатлари  қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

112004, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:0-370 602-43-97, 602-47-53.

 Веб-сайт: biokimyo.uz

 E-mail: yangiyolbiokimyo@vinsanoat.uz

 

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.

 

«BIOKIMYO” АЖ маъмурияти.

Back to top

OTHER NEWS

  • 13.08.2019
    ОБ ИЗМЕНЕНИИ БАНКОВСКИХ РЕКВИЗИТОВ
  • 13.08.2019
    БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ УЗГАРГАНЛИГИ ТУГРИСИДА